ЎЗБЕК ВА ТОЖИК АДАБИЙ АЛОҚАЛАРИ ТАРИХИДА ҚЎҚОН АДАБИЙ МУҲИТИНИНГ ЎРНИ
Аннотация
Ўзбек ва тожик халқларини умумий тарих, маданият ва маънавий қадриятлар, урф-одатлардаги яқинлик, ўзаро ҳурмат, яхши қўшничиликнинг кўп асрлик анъаналари бирлаштириб туради. Дини, дунёқараши ўхшаш бўлган бу икки халқнинг муносабатларида адабий алоқалар тарихи ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Айниқса узоқ йиллардан бери ҳамкору ҳамдаст бўлган бу икки адабиёт саҳнига Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоийдек даҳоларнинг кириб келиши муҳим воқеа бўлди. Хусусан, уларнинг ибратли ҳаёт ва ижод йўли, дўстлиги, устозу шогирдлиги тимсолида форс-тожик ҳамда ўзбек тилидаги адабиётлар янада яқинлашди [10: 1-б]. Жомий ва Навоий бошлаб берган зуллисонайнлик анъаналарини Машраб, Турди, Амирий, Нодира, Анбар Отин, Дилшод, Фурқат, Завқий, Хамза каби ижодкорлар давом эттирганлар. Ушбу ижодкорларнинг кўплари Қўқон адабий муҳити намоёндалари бўлиб, уларнинг адабий мероси, ўзбек ва тожик адабий алоқалари тарихида муҳим ўрин эгаллайди.
Библиографические ссылки
Амирий. Девон. // Нашрга тайёрловчи Қодирова М. Т.: Фан, 1972. – 9-б.
Бобобеков Ҳ. Қўқон тарихи. Т.: Фан, 1996. – 167-б
Воҳидов Ш.Х. XIX аср охири XX аср бошларида Қўқон хонлигида тарихнависликнинг ривожланиши: Тарих фанлари доктори ... дисс. – Т.: 1998. – 95-б.
Исабоева Г. ХIХ асрда Қўқон хонлигида маданий ҳаёт: Тарих фанлар номзоди. ...дисс. – Тошкент.: 2006. – 11-б.
Мухаббат ва озодлик куйчиси: Нодирабегим таваллудининг 215 йиллиги муносабати билан: Методик-библиографик қўлланма Т.: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2006. – 13-б.
Мадғозиев М, Файзуллаев Р, Абдулаҳатов Н. Хожажон қози Рожий Марғиноний. Тошкент.: 2015. – 556-б.
Қаюмов А. Қўқон адабий муҳити. Т.: Фан, 1961. – 354-б.
Худойқулов Т. ХIХ асрда Қўқон хонлиги (ижтимоий – сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёти). Т.: Янги аср авлоди, 2016. – 135-125-б.
Худоёрхонзода. Анжум ат-таворих асарига илова. Т.: Фан ва технология, 2014. – 325-б.
Wiki.arxiv.uz. Ўзбек ва форс-тожик адабий алоқалари. 1-б.






